6 апрель куни «Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий каналида эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилиши маълум қилинди.

Шунингдек, мазкур қарор билан қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.

Товар номенклатура коди
Маҳсулот номи
Акциз солиғи ставкалари миқдорлари
2403 11 000 0
Чилим учун тамаки
25 / 1 кг
2403 19 100 0
Чекиладиган тамаки
25 / 1 кг
2403 99 100 0
Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган (снюс) тамаки
25 / 1 кг
2403 99 900 9
Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари
25 / 1 кг
2403 99 900 9
Никотинли тамакисиз снюс
10 / 1 кг
3824 99 930 0
3824 99 960 8
Таркибида никотин мавжуд суюқликлар
0.045 / 1 мл

Ҳукуматга уч ой давомида тамаки, чилим, электрон сигареталар, қиздириладиган тамаки ва никотинли маҳсулотлар айланмасини тартибга соладиган қонун лойиҳасини парламент кўриб чиқиши учун киритиш вазифаси юкланди.