Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов томонидан айтилган Тошкент вилоятида бир шахс 52 нафар шахсга касалликни юқтиргани ҳақидаги сўзлар оғзаки англашилмовчилик бўлганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати хабар берган.

Аниқлик киритилишича, вазир касалликка чалинган шахс масъулиятсизлиги сабаб 52 нафар шахс билан яқин мулоқотга киришганлигини назарда тутган.

Вазирлик келтирган маълумотларга кўра, 6 апрель соат 12:00 ҳолатига кўра Тошкент вилоятида 29 нафар коронавирус беморлари аниқланган.

Баёнотда айтилишича, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган қатор чоралар кўрилишига қарамай, фуқаролар орасида ўзларининг ҳамда атрофдагиларнинг соғлиғига масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳолатлари кузатилмоқда. Натижада бир нафар касалланган шахс бир неча шахсларни зарарлаши ҳолатлари кузатилмоқда.