Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус қайд этилган фуқароларнинг доимий яшаш манзиллари бўйича ҳудудлар кесимида касалланиш ҳолатларини эълон қилди.

Унга кўра, 147 нафар бемор Тошкент шаҳридан бўлса, 71 нафари Андижон вилоятидан. 42 нафар наманганлик фуқароларда ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

29 нафар бемор Тошкент вилоятидан, 24 нафари Фарғона ва 21 нафари Самарқанд вилоятидан. Қашқадарёлик беморлар сони 17 нафарни ташкил этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи 11 нафар фуқароларда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Бухоро вилоятидан 8 нафар, Навоий ва Сурхондарё вилоятларидан 5 нафардан, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан 4 нафардан коронавирус беморлари аниқланган. 2 нафар бемор Жиззах вилоятида доимий истиқомат қилишади.

Ушбу рўйхат беморларнинг доимий яшаш манзиллари бўйича тузилган. Коронавирус беморларнинг қаерда даволанаётганлиги бўйича олдинроқ Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилган эди.