7−9 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Бу кунларда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15−20 метргача, шиддат билан эсганда 23−28 метргача етиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7 апрелда кечаси 10−15 даража илиқ, кундузи 15−20 даража, 8 апрелда кечаси 3−8 даража илиқ, кундузи 5−10 даража, 9 апрелда кечаси 0−5 даража, айрим жойларда 1 даража совуққача, кундузи 5−10 даража илиқ бўлади. 8−9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.