«Мазмунли карантин» лойиҳаси давомида сизга TED|Uzbek Language жамоаси томонидан ўзбек тилидаги субтитрлар жойлаштирилган TED чиқишлари ва TED-Ed дарсларини, ҳамда Ўзбекистонда ташкиллаштирилган TEDx лойиҳаларидан чиқишларни ҳавола қилиб борамиз.

Хорижий тилдаги видеоларда ўзбек тилидаги субтитрлар автомат равишда ёқилган. Агарда ўзбек тилидаги субтитрлар чиқмаётган бўлса, созламалар қисмидан уни ёқишингиз ва ўзбек тилини танлашингиз керак.

Раҳмат айтишни унутманг (3 дақиқа)

Ушбу оддий 3 дақиқалик чиқишда, доктор Лаура Трайс сеҳрли «раҳмат» сўзининг дўстлар орасидаги муносабатни яхшилаши, уларни тиклаши ва бошқаларнинг сиз учун қанчалик аҳамиятли эканлигини билдириши мумкинлиги ҳақида гапиради. Синаб кўринг.

Шекспир асарларининг муаллифи ким? (4 дақиқа)

Баъзилар Шекспир асарларини ўзи ёзганми, у ўзи аслида яшаганми, деган саволларга берилишади. Буюк инглиз ёзувчисининг ўзи ҳам худди асарлари каби ўйлаб топилган бўлиши мумкинми? Наталья Сент-Клер ва Аарон Уилльямс стилометрия лингвистик методи орқали ушбу масалага қандай қилиб ойдинлик киритиш мумкинлиги ҳақида айтиб беришади.

«TED Talk» дунёнинг турли бурчагидаги ёрқин фикр намоёндаларининг оммалашувга муносиб ғояларини («Ideas worth spreading») алмашишлари учун яратилган ўзига хос платформа вазифасини бажаради. 1984 йили TED (Technology, Entertainment, Design) биринчи марта ташкил этилганда, унда технология, санъат ва дизайнга оид мавзулар муҳокама қилинган. Бугунги кунга келиб эса, TED доирасида дунёнинг 110 тилида атроф-муҳит масалаларидан тортиб, санъат соҳасигача бўлган мавзулар қамраб олинган.