6 апрель кунига қадар умумий 151 269 минг нафар фуқаролар карантин кузатувида бўлган. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 88 695 нафар фуқаро айни пайтда стационар ва уй карантин кузатувида қолмоқда. Бундан 67 576 нафари уй карантин кузатувида бўлганлар ва 21 119 нафари жами республика бўйлаб 155 та стационар муассасасида бўлиб турганлар.

Шунингдек, 62 574 нафар фуқаролар «ўзини яккалаш» (самоизоляция) ҳаёт тарзига ўтказилган. Улардан 56 221 нафари уй карантинидан ва 6 353 нафари стационар карантиндан чиқазилган.

6 апрель кунига қадар умумий карантин кузатувида бўлган фуқаролар сони 151 269 минг нафар бўлиб уларнинг аксарияти уй карантин ҳолатида (123 797 нафари) ўталган.

Маълумот учун, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 48 тага ошиб умумий 390 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир.