Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ҳозирга қадар бир кунлик ўсиш 42 тадан иборат.

«Сўнгги кунларда барча коронавирус ҳолатлари хориждан келган ва стационар шароитларда изоляция қилинган шахслар ҳамда инфекция юқтирганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланди», — дея маълум қилди бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.

Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, бу ерда даволанаётган 80 нафар беморнинг 22 нафарида пневмония аломатлари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 67 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўрта оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти, дея маълум қилди Нурмат Отабеков.