2018 ва 2019 йилларда ДХХ идоралари томонидан хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда 9 та террорчилик ҳаракатининг олди олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу террорчилик ҳаракатларидан 2 таси Ўзбекистонда, 7 таси ҳамдўстлик мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган.
Шунингдек, ДХХ томонидан 625 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. 500 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилган. Ўзбекистон чегараларидан ноқонуний олиб ўтилган қарийб 97,7 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар мусодара қилинган.
Маълумот учун Ўзбекистонда 5 апрель куни ДХХ ходимлари куни деб белгиланган.
Hero Geroy
Бугунги кунна кузга куринмайдиган Карона вируслар билан бутун жахон курашиб турган бир пайтда бошка бир кучлар ёмонлик килиш билан овора яхши бизнинг ДХХ ходимларимиз уз вактида бартараф килишибди хамма узини ватан олдидаги бурчини сидкидилдан бажарса Узбекистонимизга на вирус на бошкалар зарар етказа олмайди ДХХ куни билан ходимларни табриклаймиз !