Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 310 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда.