Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами — 22286 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Кун давомида эса карантин қоидабузарликлари сони 2443 тага ошган. Хусусан, 2 апрель 9:00 ҳолатида жами ҳуқуқбузарликлар 19 843 тани ташкил этаётган эди.

Ҳудудлар кесимида қоидабузарлик энг кўп Тошкент шаҳрида аниқланди — 3 778 (бир кунда — 344 тага ошган) кейинги ўринларда Фарғона — 2762 та (+250 та), Тошкент — 2203 та (+211), Самарқанд — 2183 (+210), Қашқадарё — 1636 (+390), Наманган — 1578 (+138), Жиззах — 1 469 (+60), Андижон — 1326 (+128), Сурхондарё — 1250 (+60), Сирдарё — 1151 (+208), Бухоро — 1015 (+130) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси — 784 (+89) бораётган бўлса, Хоразм вилоятида — 869 (+213), Навоий вилоятида эса — 275 (+7)та ҳолат аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қоидабузарликларнинг аксарияти жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмаслик ҳамда карантин жойини ташлаб кетиш билан боғлиқ бўлиб, ҳуқуқбузарлар МЖТКнинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосида маъмурий жавобгарликка тортилган. Унга кўра, хусусан, жамоат жойида ниқоб тақмаслик БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 115 минг сўм), карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш эса БҲМнинг 20 дан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.