3 апрель соат 9:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 16 тага ошиб, 221 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

Отабековнинг айтишича, беморларнинг 17 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари нисбатан оғир.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 25 кишига етган.