Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор тижорат банклари Марказий банк тавсиясига биноан қарздорларга тўлов таътилларини ва бошқа қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим қила бошлади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда фаолият юритадиган 15 та банк ўз мижозлари учун кредит таътиллари тақдим этилишини ҳамда фоизларни ўз вақтида тўламаганлик учун пеня ҳисобланмаслигини маълум қилган. Хусусан, улар:

Марказий банк маълумотига кўра, 3 апрель кунига қадар Тошкент бўйича кредит таътилларини сўраб 37 мингта мурожаатлар келиб тушган ҳамда аризалар карантин режими сабабли асосан онлайн тарзда қабул қилинмоқда.

«Карантин даврида кредит таътиллари бераётган банклар мижозлардан онлайн аризаларни қабул қилмоқда. Онлайн мурожаат бера олмаган тақдирингизда, карантин даври тугаганидан сўнг бир-неча кун ичида банкка ариза билан мурожаат қилишингиз сўралади», — деди Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бош иқтисодчиси Бурхон Мусаев.

Марказий банк фуқаролардан банклар томонидан муаммолар юзага келган тақдирда 71 200 00 44 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишини сўрайди.