Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 227 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель соат 9:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 16 тага ошиб, 221 нафарга етган эди.