30 март куни соат 21:20 ларда Фарғона шаҳар Узун йўл кўчасида 24 ёшли М. М. бошқарувидаги Cobalt автомобили ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, М.М. транспорт воситасини тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда Б.У.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда Б.У. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган.