Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошиб, 172 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

31 март куни COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари жами 22тага кўпайиб, 150 тадан 172 тага чиқди.

Хусусан, кун аввалида 8 тага ошиб, беморлар сони 158 нафарга етган эди. Сўнгра инфекция тасдиқланган беморлар сони 9 нафарга ошди ва 167 нафарни етди.