ХХР Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси раиси Ми Фэн мамлакат ҳудудида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши тўхтатилганини маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

«28 март ҳолатига кўра тасдиқланган инфекция билан зарарланиш ҳолатлари 3000 тадан камроқни ташкил этмоқда», — дея аниқлик киритди у.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда COVID-19 эпидемияси бошланганидан буён қарийб 82 мингта касалланиш ҳолатлари қайд этилди, 75,5 минг нафардан зиёд бемор соғайди, 330 нафари вафот этди.

Бугунги кунда COVID-19 пандемияси Антарктидадан ташқари барча қитъаларда 177 та мамлакатда тасдиқланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 727 мингдан зиёд минг киши инфекция юқтирди, 34 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Хопкинс университети маълумотларига кўра, ўлимлар сони бўйича Италия биринчи ўринда бормоқда (10 мингдан ошди). Кейинги ўринларда эса Испания, Хитой, Эрон, Франция ва Буюк Британия бормоқда. Энг кўп касалланиш ҳолатлари эса АҚШда — 143 минг кишидан ортиқ.