30 март куни Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво кириши билан об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Ҳарорат илийди ва меъёрий қийматлардан бир оз юқори бўлиб, 20−25 даража илиқ атрофидани ташкил қилади.

31 март куни эса Каспий денгизи жануби-ғарбий қисми устидаги жанубий циклон Ўзбекистон ҳудудига силжиб, булутлилик ортади ва республика ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳаорат кечаси 7−12 даража, кундузи 18−23 даража бўлади.

1 апрелда Кавказдан совуқ антициклон кириши билан мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи ҳарорат пасайиб, 13−18 даража илиқни ташкил қилади.

2 апрелда тунда ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво нобарқарор бўлиб туради, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ҳарорат 5−10 даража бўлади, кундузи бир оз кўтарилиб 15−20 даражани ташкил қилади.

3 апрелда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда фақат шимолий туманларда Қозоқистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириши натижасида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат мамлакатимизнинг катта қисмида кечаси 7−12 даража бўлади, кундузи 20−25 даражагача кўтарилади, шимолда ёмғир билан 15−20 даражани ташкил қилади.

4 апрелда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аввалгидек сақланиб, шу кун учун хос бўлган иқлимий меъёрдан бир оз юқори бўлади.