27 март куни соат 12:00 дан бошлаб, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.

Чекловлар қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

  • юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга
  • доимий яшаш жойи бўйича (рўйхатдан ўтган) шахсларга ўз шаҳар ёки туманларига кириш учун;
  • вилоят туманларидан ушбу шаҳар ёки туманлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари;
  • вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган маъсул ходимларга.

Бундан ташқари соат 27 матр куни соат 12:00 дан бошлаб ушбу ҳудудларда автобуслар ҳаракати тўхтатилади.

Олдинроқ, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Наманган шаҳарлари транспорт кириши ва чиқиши учун ёпилаётганини маълум қилган эдик.