24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Маъмурий амалиёт, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш (техник кўрикдан ўтказиш) бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, белгиланган муддатларда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ҳамда техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмаслиги маълум қилинган.