24 март 14:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.

Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0−9 ёшгача — 4 нафар, 10−19 ёшгача — 1 нафар, 20−40 ёшгача — 27 нафар, 40−50 ёшгача — 7 нафар ҳамда 50−59 ёшгача — 4 нафар, 60−70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.

Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.