Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан 24−27 март кунлари ҳар куни Россиянинг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да), Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркия Республикасининг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади. Бу ҳақда Koronavirus Info Telegram-каналида хабар қилинди.


Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни амалга ошириладиган чартер рейс вақти аниқланмоқда. Шунингдек, келгуси ҳафтада ҳам Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан фуқароларни чартер рейслари орқали эвакуация қилиш ишлари давом этади.

Республика махсус комиссияси самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқаролардан сабрли бўлишни сўради.

Чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади.