Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон президенти Ориф Алвий ва бош вазири Имрон Хонни ушбу мамлакатнинг миллий байрами — Покистон куни билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумот учун, 1956 йил 23 мартдан буён Покистонда ушбу сана миллий байрам сифатида нишонланади. Бу куни Покистон Доминиони мустақил Покистон Ислом Республикасига айланган.