Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 45 кишига етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яна икки шахсда COVID-19 коронавируси аниқланган.

22 март куни умумий равишда 4 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Олдинроқ Швейцария ва Туркиядан келган йўловчиларда коронавирус аниқланган эди.