Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Сергей Лавров «Ўзбекистон-Россия стратегик шериклигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, халқларимиз ўртасида дўстлик муносабатлари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қаратилган муҳим минтақавий ва глобал аҳамиятга эга ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан» мукофотланди.