Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги UzReport телеканали ва «International house-Ташкент» академик лицейи билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчилари учун теледарсларни йўлга қўйди.

Теледарслар коронавирус карантини туфайли эълон қилинган таътил мобайнида ўқувчилар ва талабаларга масофадан билим олиш имкониятини йўлга қўйиш мақсадида тайёрланмоқда.

«Teledars» дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни:

  • 10:15да география;
  • 11:15да математика;
  • 12:15да физика фанларидан тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Шунингдек, дастурни UzReport телеканалнинг facebook саҳифаси ва youtube канали орқали бевосита онлайн эфирда кузатиб бориш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг facebook саҳифаси ва youtube каналида танишиш мумкин.

Ҳозирда вазирлик ЎзМТРК ва ЎзЭОАВМА тизимидаги телеканаллар орқали талабалар ва ўқувчиларга видеодарсларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда, дейилади хабарда.

Вазирлик ўз хабарида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни сўради.