Жамшид Шарифжонович Эгамбердиев ахборот технологиялари ва комуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилинди вазирликдан «Газета.uz»га. У инвестицион ва молиявий масалаларга жавоб беради.

Бунга қадар Жамшид Эгамбердиев (1982 йилда туғилган) 2017 йилдан буён «Алоқабанк» раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (бакалавр — 2004, магистратура — 2006). Мутахассислиги — бизнес бошқаруви.

Банк тизимида 2004 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.