Россияда коронавирус аниқланган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Оператив штаб маълумотига кўра, 79 ёшли аёлнинг ўлимига коронавирус эмас, балки қатор сурункали касалликлар сабаб бўлган. Беморда қуйидаги жиддий касалликлар бўлган: қандли диабет, артериал гипертензия, юрак ишемияси, цереброваскуляр касаллиги ва бошқалар.

Ҳозирги кунда мамлакатда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 140 кишидан ошган, 5 киши тузалган.