Яна уч киши — 11 март куни Париждан Тошкентга қайтган аёлнинг онаси, келини ва ҳамкасбида ҳам COVID-19 коронавируси тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Барча уч бемор қариндошида инфекция аниқланган 15 мартдан буён тиббий назорат остида эди.

Мамлакатда коронавирус юқтиргани тасдиқланганлар сони 18 нафарга етди. Уларнинг 7 таси ҳақида 18 март куни ҳабар қилинди. Беморларнинг барчаси — Ўзбекистон фуқароларидир.