Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб Дурдона Раҳимова тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловдан олдин Дурдона Раҳимова Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган.

Маълумот учун, Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган ҳамда ўтган йиллар давомида ушбу ташкилотда масъул вазифаларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда ишлаб келган Элбек Шукуров 8 февраль куни Жисмоний тарбия ва спорт вазир ўринбосари этиб тайинланган эди.