Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Махсуд Ортиқович Саидов лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига 2019 йилдан буён Агросаноат комплексини назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳаммадмурод Собирович Худойберганов тайинланди.
Ўзгариш яқинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудга ташрифидан кейин амалга ошди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
«Газета.uz» ихтиёридаги маълумотга кўра, Янгибозор ва Хозараст туманларида ҳам ҳокимларнинг янгиланиши кутилмоқда.