Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Nexia ва FN 953 LOBOL трактори тўқнашуви натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 9 март куни 9:00 да содир бўлди. Енгил автомобиль чапга қайрилаётган тракторнинг омочига бориб урилган.

Зарба ортидан Nexia ёнган. Ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.