9 март куни таниқли шоир Азим Суюн 72 ёшида оламдан ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати.

Азим Суюн 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилоятидаги Накурт қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган (1977). У Ғафур Ғулом нашриётида, Давлат матбуот агентлигида, Ёзувчилар уюшмасида, «Халқ сўзи» ва «Ўзбекистон овози» газеталарида, «Гулистон» журналида ишлаган.

«Менинг осмоним» (1978), «Зарб» (1979; 1984) «Зиё йўли» (1986), «Куйганим — суйганим» (1992) «Қора кўзинг сенинг» (1994), «Шарқ хикмати» (2000), «Эй дўст» (2005, тўпламлари муаллифи. Шоир бир неча достонлар ҳам ёзган, улар орасида «Сарбадорлар» (1981) достони ҳам бор. Унинг шеърлари чет тилларига таржима қилинган.