Олимжон Ботирович Исаев Наманганнинг янги ҳокими бўлди. Унинг номзоди жума куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланди, дея хабар қилди шаҳар маъмурияти матбуот хизмати.

Олимжон Исаев (1972 й. т.) — Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университети битирувчиси. «Ифода агро кимё ҳимоя» корхонаси директори бўлиб ишлаган, шунингдек, Наманган вилоят фермерлар кенгаши ва «Мехмаш» компанияси кузатув кенгашига раҳбарлик қилган.

Бунга қадар 2018 йил май ойидан буён «Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Наманганнинг аввалги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов номзоди 5 март куни Қонунчилик палатаси томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди.