Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида иқтидорли ёшларнинг табиий фанлар соҳасидаги ғоялари тижоратлаштирилишини ривожлантириш учун C.A.T. Science Accelerator — илмий лойиҳалар стартап-акселераторига аризалар жорий йилнинг январь-февраль ойлари қабул қилинди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Акселераторга жами 253 та ариза келиб тушган бўлса, Андижондан — 11 та, Бухородан — 18, Гулистондан — 4, Жиззаҳдан — 6, Қаршидан — 1, Қорақалпоғистон (Нукус, Тўрткўл) — 9, Қўқон — 3, Навои — 7, Наманган — 8, Самарқанд — 5, Тошкент — 124, Тошкент вилояти (Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Бўка, Қибрай) — 10, Термез — 4, Урганч — 4, Фарғона — 17 та, Қозоғистон (Актау, Олмаота, Тараз) — 4 та ариза, Қирғизистон (Бишкек, Ўш) дан 7 та, Россия (Иркутск, Москва) — 2, Тожикистон (Душанбе, Хорог, Хўжанд) дан 8 та ариза тушган.

Мавзулар бўйича энг кўп — 81 та ариза IT / рақамли технологиялар йўналишида топширилган бўлса, 49 та ариза «яшил» технологиялар, 41 та ариза — муқобил энергия манбалари мавзусига, 36 та ариза — диагностика ва биотиббиёт, 20 та — озиқ-овқат билан боғлиқ технологиялар, 22 та — янги материаллар 4 та ариза туризм йўналишида келиб тушди.

Илмий лойиҳалар стартап-акселераторига ариза топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 27−28 февраль кунлари «ScienceThon» тадбири ўтказилди. Акселератор иштирокчилари учун икки кунлик семинар ташкил этилиб, унда 6 ойлик Акселератор дастури ва иштирок этиш қоидалари ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар жамоаларга бўлиниб, уларга ҳакамлар олдида ўз лойиҳаларини 5 дақиқалик тақдимотда намойиш этиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

28 февраль куни эса экспертлар комиссияси тақдимотларни тинглади. Бунда жамоалар ўз ғоялари, лойиҳасининг жорий кўриниши, лойиҳа жамоаси, лойиҳани ишга тушириш учун қандай ресурслар/воситалар зарурлиги ва акселератордан нималарни кутаётгани борасида тақдимот ўтказди.

Ўзбекистонда C.A.T. Science Accelerator илмий акселерация дастури илк марта 2019 йилда йўлга қўйилган бўлиб, унинг мақсади илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга кўмак бериш ҳамда олимлар ва бизнес ўртасида яқин алоқа ўрнатишдан иборат. Акселераторда иштирок этган илмий ишланмаларга асосланган уч стартап-лойиҳа стартап лойиҳалар танловида умумий ҳисобда 200 минг доллар миқдорида инвестицияни қўлга киритган эди. «C.A.T. Science Accelerator»нинг иштирокчиси бўлган беш жамоа ўзларининг компаниясини яратиб, Ўзбекистонда самарали фаолият олиб бормоқда. Жамоалардан бири қўшма корхона ташкил этиб, ўз маҳсулотини Қозоғистонга импорт қилмоқда.

C.A.T. Science Accelerator`нинг илк жамоалари Сколково, Хитой, АҚШ мамлакатларининг олимлари ва тадбиркорлари билан алоқалар ўрнатиб, ҳамкорликни йўлга қўйган.

Акселераторнинг бу йилги дастурига аризалар 17 январдан 20 февралгача қабул қилинди. Бу йил C.A.T. Science Accelerator иштирокчилари акселерациянинг Accelerator.uzонлайн-платформаси орқали онлайн ишлаш имкониятига эга бўлади.

C.A.T. Science Accelerator дастури доирасида Маҳаллий ва АҚШ, Буюк Британия, Финляндия каби давлатлардан келган хорижлик менторлар иштирокида семинар ҳамда менторлик сессиялари ва Ҳиндистондан келган эксперт билан бирга ҒояТон / ScienceThon тадбирлари ташкил этилади.

Акселераторнинг якуний босқичига ўтганлар учун энг яхши илмий стартап — Сколководан келган мутахассислар томонидан маслаҳат тренинги ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

C.A.T. Science Acceleratorнинг ҳар бир жамоаси — турли мутахассислар ҳамкорлигининг ҳаракат маҳсулидир. Лойиҳаларда олимлар билан биргаликда маркетологлар, юристлар, иқтисодчилар ва бошқа касб эгалари бўлган мутахассислар фаолият олиб боради.

Эксперт комиссияси тақдимотларни бир неча кун тинглагач, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 29 та, шунингдек Қирғизистондан битта лойиҳа танлаб олинди.

1. Акмаль Қўзиев, биоидиш ишлаб чиқариш

2. Олимжон Юсупов, ҳаво массаларини тозалаш

3. Анвар Ҳамроев, 3D-моделлаштириш CybEYE

4. Саиджонов Беҳруз, сувни тозалаш

5. Эъзоз Озодов, ер шўрланиши, Defuse лойиҳаси

6. Шохиста Рустамова, онкомаркерлар

7. Алишер Жумаев, боғловчи материаллар

8. Меҳриддин Астонов , овқатланиш рационида хлорелла ва спирулинадан фойдаланиш

9. Худайбергенов Анвар , робототехника, Technobot конструктори

10. Рахмедова Манона , сочни ўстирувчи спрей

11. Мансурова Наргиза, VR орқали нейрореабилитация

12. Валерий Юн , юмшоқ турдаги дисклар

13. Юлдашева Мафтуна , ўсимлик хом ашёсидан олинган сут

14. Акмал Хидиров, махсус техника ва ускуналар мониторинги

15. Дилдора Юсупова, чандиқларнинг битиши учун восита

16. Зилола Муминжонова , ўсимликлар учун биопрепаратлар

17. Азим Умаров, биопарчаланувчи пластик ишлаб чиқариш технологияси

18. Хилола Рахманова , седактив таъсирли биологик фаол қўшимча

19. Мадина Қудратхўжаева , дуккакли ўсимликлар учун биопрепарат

20 Алишер. Исмаилов , сув ўтларини культивация қилиш учун биореактор

21. Расулова Дилбар, инсультдан кейин нутқини йўқотган инсонлар реабилитацияси учун илова

Ҳудудлардан лойиҳалар:

1. Нутфуллаев Толиб , Бухоро, Safe Food ярим тайёр маҳсулотлар

2. Дилдора Тайлакова , болаларда гипоплазияни даволаш учун Dental Gel

3. Алым Асаматдинов, Нукус, чигит экиш учун гидрогелли тўр

4. Сарвар Муродов, Гулистон (батат етиштириш ва ундан чипслар ишлаб чиқариш)

5. Лола Еттибаева , эфир мойлари, Гулистон

6. Жусупбекова Касиет , Қирғизстон, портатив шамол генераторлари

7. А. Йўлдошев, (Андижон), пульпитни даволаш учун Биодент пастаси

8. Шопўлатов Ўткиржон (Гулистон), маҳаллий хомашёдан индукторлар ишлаб чиқариш

Акселераторнинг илк машғулоти 7 март куни бўлиб ўтади. Акселератор дастури 6 ойга мўлжалланган.