4 март куни Андижон вилоятидаги икки туманда лавозимий ўзгариш юз берди. Хусусан, Бўстон туманига Садбархон Неъматжонова Мамитова ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Шу пайтга қадар, у «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари сифатида ишлаб келаётганди. Садбар Мамитова Наманган қишлоқ хўжалиги техникуми (1982−1986 йиллар) ҳамда Тошкент давлат аграр университети (1993 йил) битирувчиси саналади.

Бўстон туман ҳокими лавозимида ишлаган Иномжон Солижонович Мамадалиев эса Асака туманига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда, дейилади манба хабарида.

Шу пайтга қадар, Асака туманига раҳбарлик қилиб келган Эркин Яқубов ишдан олинган. Асака туман ҳокимининг лавозимдан олиниши сабаблари ошкор этилмаган.