Адлия полковниги Баҳодир Каримбердиевич Худойбердиев Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳарбий прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда. Ўзбекистон бош прокурори 3 март куни бу ҳақдаги буйруққа имзо чекди.Баҳодир Худойбердиев.

Шунингдек, адлия майори Сарвар Саттарович Мухитдинов ҳарбий прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сарвар Мухитдинов.

Аввалроқ Узоқов Шуҳрат Шарапович Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди.