Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ўткир Жумаев шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилди шаҳар маъмурияти матбуот хизмати.

Ташкилий масала 4 март куни вилоят ҳокими в. б. Карим Камолов раислигида бўлиб ўтган шаҳар фаолларининг йиғилишида кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган Ўктам Барноев ўрнига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.