Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Рақамли ривожланиш вазирлиги этиб қайта таъсис этилиши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган президент фармони лойиҳасида бу ҳақда сўз боради.

Фармон лойиҳасида электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, рақамли иқтисодиётни ўрганиш маркази ва рақамли технологияларни ривожлантириш бюджетдан ташқари фонди ташкил этилиши назарда тутилган.

Фармон лойиҳаси бўйича муҳокамалар 17 мартгача давом этади.