Uzbekistan Airways авиакомпанияси 27 февралдан бошлаб Тошкентдан Жидда ва Мадинага амалга ошириладиган барча парвозларни тўхтатди, дея хабар қилди ташувчи матбуот хизмати.

Бу Саудия Арабистони ҳукуматининг 25 давлат, жумладан Ўзбекистондан зиёратчилар ва саёҳатчиларнинг киришини вақтинча тўхтатгани билан боғлиқ.

Мамлакат ҳукумати ушбу қарорнинг қабул қилинишини COVID-19 коронавируси тарқалиши хавфининг олдини олиш зарурияти билан боғлади.

Uzbekistan Airways яқин вақтларда Саудия Арабистонидаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида бир қанча рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 71−240−39−33 ёки авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига 78−140−02−00 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.