Ўзбекистонда давлат улуши бўлган 13 та йирик корхонани ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш самарадорлиги етарли даражада эмаслиги ҳолатида уларнинг сони юқорилигича қолмоқда.

Бундан ташқари, давлат иштирокидаги корхоналарнинг экспорт салоҳияти ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси билан бир қаторда ишлаб чиқариладиган маҳсулоти (кўрсатиладиган хизматлари) сифати паст даражада қолмоқда, энергия тежайдиган ускуналарни жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмаганлиги соҳага инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилган ҳолда маҳсулотнинг таннархини юқори бўлишига ва корхоналарнинг рақобатбардошлигини пасайишига олиб келмоқда.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий сектор ривожланиши учун имкониятлар яратиш, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар учун тенг шароитлар яратиш орқали рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида давлат иштирокидаги ҳар бир корхона ҳатловдан ўтказилганлиги ва ўрганиб чиқилган.

1 майга қадар Лойиҳа офисларини ташкил қилишни назарда тутган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Ислоҳ қилинадиган давлат иштирокидаги корхоналар:

Номи

Ислоҳ қилинадиган йил

1

«Ўзбектелеком» АК

2020 й.

2

«Ўзбeкистон тeмир йўллари» АЖ

2020 й.

3

«Ўзмахсусмонтажкурилиш» АЖ

2020 й.

4

«Ўздонмахсулот» АК

2020 й.

5

«Ўзбекозиковкатхолдинг» АЖ

2020 й.

6

«Ўзагрокимёхимоя» АЖ

2020й.

7

«Ўзпахтасаноат» АЖ

2020й.

8

«Ўзавтосаноат» АЖ

2021й.

9

«Ўзагросаноаттеххолдинг» АЖ

2021й.

10

«Тошшахартрансхизмат» АЖ

2021й.

11

«Ўзагросервис» АЖ

2021й.

12

«Ўзкимёсаноат» АЖ

2021й.

13

«Ўзбеккино» корхоналари

2021й.

Бундан ташқари, 2020 йилда 822 та давлат активларини хусусийлаштириш ва қайта ташкил этиш чораларини кўриш, улардан 781 тасини давлат хусусий мулкка сотиш, 41 та давлат унитар корхонаси ва муассасини хўжалик жамиятларига ўзгартириш режалаштирилмоқда.

Фармон лойиҳаси муҳокамалари 11 мартга қадар давом этади.