25 февраль куни Фарғона вилоятида икки хонадонда ис газидан заҳарланишдан вафот этиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.


Биринчи ҳолатда соат тахминан 07:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк туман Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли Ф.М. (аёл) ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб, куйиши натижасида вафот этган.

Соат 13:00ларда эса Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ., яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлди. Натижада М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ. даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Ҳозирдаюқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда.