Жиззах вилоятидаги Фориш тоғ тизмасида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматиЧегара қўшинлари бўлинмалари учун «Тоғ қўриқчиси» қишки ўқув курси машғулотлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

Тоғда ҳаракатланиш жараёнида шахсий ва гуруҳ анжомларидан ўринли фойдаланиш, тик қояларга чиқиб-тушиш, тор кўприклардан ўтиш, қоядан қояга арқонлар ёрдамида кўчиш, тоғ шароитида ярадорларни эвакуация қилиш амалиётлари ўтказилди.

Фото