Фарҳод Нуриддинович Арзиев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, хабар берди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси.

Фарҳод Арзиев 2017 йилдан Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси, 2019 йил мартидан бошлаб, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Бангладешдаги элчиси сифатида ишлаб келган.

У Тошкент давлат университети (1997), Лондондаги Сити университети (2000) ҳамда АҚШдаги Кентукки университетининг Паттерсон номидаги Дипломатия ва халқаро савдо мактаби (2011) битирувчиси саналади.

Фарҳод Арзиев турли йилларда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (1997−2000), Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги «Жаҳон» ахборот агентлиги (2002−2004), Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда (2004−2008) ва Женевада (2008−2009) жойлашган БМТдаги доимий ваколатхоналарида, ТИВ БМТ ва халқаро ташкилотлар ишлари бошқармасида (2012−2014) ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси ўринбосари ва маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

2018 йил ноябридан бери вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳом Неъматов вазир ўринбосари лавозимига тайинлаган.