Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 25 февраль куни тахминан 10:10 да газ қуйиш шохобчасида турган Nexia портлади, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

32 ёшли Ш. О. бошқарувидаги автомобиль «Холис Тафаккур» автомобилларга сиқилган метан газ қуйиш шохобчасида турган вақтда портлаб кетган. Жиддий тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.