26−27 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

26−27 февралда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда ёғинлар кучли бўлади.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, сониясига 15−20 метргача, шиддат билан эсганда 23−28 метргача етади.

Ҳаво ҳарорати 26 февралда кечаси 7−12 даража илиқ, кундузи 13−18 даража илиқ бўлади, мамлакат шимолида кечаси ва кундузи 3−8 даражани ташкил қилади. 27 февралда республика бўйича ҳаво ҳароратининг кечаси ва кундузи 3−8 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.