19 февраль куни Бектемир туманидаги 6-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонасида икки ҳафталик карантинни ўтказгандан сўнг, Вухандан қайтган 84 киши уйига қайтди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Коронавирус хавфи сабабли Ухандан чартер рейсда олиб келинган фуқароларнинг 14 кунлик карантин муддати тугади ва уларда коронавирус аломатлари аниқланмаганлиги боис ўз уйларига қайтишди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар ва беш нафар Қозоғистон фуқароси 5 феврал куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер рейси орқали эвакуация қилинган эди.

Карантин даврининг боши ва охирида 84 нафар фуқаро икки марта коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш бўйича вирусологик лаборатория текширувларидан ўтказилди. Таҳлил натижалари бирор фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси йўқлигини аниқлаб берди

18 февраль куни Хитой пойтахти Пекиндан эвакуация қилинган ва Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаториясида икки ҳафталик карантинда сақланган 294 фуқаро уйларига кузатилган эди.