«Умид» жамғармаси орқали хорижда таҳсил олиб келган Лазиз Чориевич Хўжақулов Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида ўз фаолиятини бошлади, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати.

У ХТВнинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Лазиз Хўжақулов ўз фаолияти давомида, шунингдек, Бухоро вилояти халқ таълими тизимини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ва «Бухоро тажрибасини» бошқа ҳудудларга татбиқ этиш бўйича ишларни олиб боради.

Лазиз Хўжақулов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалаврини тамомлаган ва Буюк Британиянинг Манчестер университетида магистр унвонини олган.

Грециянинг Салоники шаҳрида Alexander Technological Educational Institution of Thessaloniki фалсафа доктори (PhD) изланувчиси бўлган.

Меҳнат фаолияти давомида «Ўзбекинвест» МЭИСК, Бухоро давлат университети, Hyundai Engineering Co., Ltd ва KT Corporation`да ишлаган.