Чилонзор тумани ҳудудидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб, Sovplastital корхонаси биноси орқасидан оқиб ўқувчи каналда янги туғилган боланинг жасади топилди.

Бу ҳақдаги хабар 10 февраль куни эрталаб соат 10:35 да ички ишлар органларига келиб тушди, дея маълум қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Воқеа жойига Чилонзор туман ИИО ФМБ ва туман прокуратураси раҳбарлари етиб келишди. Иш Тошкент шаҳар ИИББ назорати остига олинган.

Хабарда қайд этилишича, Telegram гуруҳларида воқеа Олмазор туманида юз бергани ҳақидаги маълумот нотўғри.