Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 17:45 атрофида пойтахтнинг Сергели тумани Нилуфар ва Нилуфар-3 тор кўчалари чорраҳасида автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар қилди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 12-автобус саройи тасарруфидаги 117-йўналишда қатновчи Isuzu русумидаги автобус ўз йўналиши бўйича биринчи даражали йўлдан, яъни Нилуфар кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Шу вақт иккинчи даражали йўлдан, яъни Нилуфар 3-тор кўчасидан чиқиб келган Captiva автобуснинг чап орқа қисмига зарба берган ва натижада автобус ўз мувозанатини йўқотиб, ағдарилган.

ЙТҲ натижасида икки нафар йўловчи енгил шикастланди ва уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.