Полковник Каримов Жамшид Абдухакимович Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Жамшид Каримов Тошкент ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл-патруль хизмати бригадаси командири лавозимида фаолият юритган.

Равшан Юнусметов.

ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари ва йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Юнусметов Равшан Азадбекович Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.